Расмий муносабат

2022 йилнинг 17 июнь куни ижтимоий тармоқда Насиба Эшмуродованинг мурожаати тарқалди.

Мурожаатда айтилишича, аёлнинг Яшнобод тумани, Авиасозлар 1 мавзе, 9-уй, 22- хонадонда яшовчи турмуш ўртоғи Шерали Эшмуродовни Ички ишлар органлари ходимлари олиб кетган.

Шерали Эшмуродов яшаб келаётган “Парвоз” МФЙ раиси ҳамда Яшнобод тумани ИИО ФМБ мусъул ходими маълумот беришича, Шерали Эшмуродов воқеадан 1 кун ўтиб яъни 2022 йилнинг 18 июнь санасида яшаш манзилига қайтиб келган. Айни вақтда фуқаро ўз оиласи билан бирга яшамоқда.