Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда Яшнобод туманининг йўллари ёмғирдан сўнг ёмон холатга келганлиги тўғрисида хабар тарқалди.

Шуни маълум қиламизки, видео кўринишидаги хабарда бу қайси маҳалла ёки кўча эканлиги тўғрисида аниқ бир маълумот берилмаган.

Яшнобод туман ҳокимлигининг тегишли масъуллари бу масалани ўрганишмоқда.

Агар мазкур кўча ҳақиқатан Яшнобод туманида эканлиги аниқланса, кўчани таъмирлаш чоралари кўрилади.