Расмий муносабат

Яқинда ижтимоий ахборот тармоқларининг бирида Яшнобод туманида жойлашган ЎзБУМ биноси ҳудудида бир неча йил аввал реконструкция бошлангани, аслида эса завод атрофлари сносга тушиши мумкинлиги ҳақида асосланмаган маълумот берилди.
Мазкур мақолага расмий жавоб сўраб ЎзБУМ заводи, ҳозирда “Масъулияти чекланган қўшма корҳона” раҳбариятига мурожаат қилдик. Корхона раҳбарларнинг бизга берган маълумотларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20-августдаги 476-А сон қарори асосида собиқ “Тошкент қоғози” заводи ҳудудини реконструкция қилиш ва қуриш бўйича «UZBOOM» Арт-бизнес кластери инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу лойиҳа бир қатор долзарб муаммоларни ҳал қилиши, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг диққатга сазовор жойларидан бирига айланиши кутилмоқда. Шунингдек, Марказий Осиёда ягона ҳисобланган «UZBOOM» Арт-бизнес кластери лойиҳасининг бир қатор афзалликларини, Яшнобод тумани аҳолиси учун меҳмонхона, хизмат курсатиш сохасидаги корҳоналар қурилишини санаб ўтган мутасадди раҳбарлар ҳавотирланишга ўрин йўқлигини, қадимий биноларга зарар етмаслигини таъкидладилар. Шунингдек, Ўзбум ҳудудидаги бинолар, маданий мерос объектлари реестрга киритилмаган булсаҳам, ушбу биноларни ўзининг тарихий қийматини сақлаб қолишига катта аҳамият берилаётганини маълум қилдилар.