Расмий мносабат

ЯШНОБОД ТУМАН ҲОКИМИЯТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ!

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни депутат Расул Кушербаевга йўлланадиган мурожаатлар учун очилган махсус телеграм каналга Яшнобод тумани Шохсанам кўчаси 62-уйда яшовчи хонадонлардан мурожаат келиб тушган. Унда юқорида қайд этилган кўп қаватли уйнинг ертўласида канализация трубалари ёрилгани, сиртқи қисмлари қўпорилиб тушиб кетаётгани, подвал деворлари емирилиб кетгани каби бир қатор маиший муаммолар санаб ўтилган.
Яшнобод туман ҳокимлиги томонидан шуни маълум қиламизки, мазкур кўп қаватли уй жорий йилда битган ва фойдаланишга топширилган бўлиб, йил давомида фуқаролар келиб жойлашмоқдалар. Лекин кўп қаватли уйларда яшаш маданиятига аҳамият бермаслик оқибатида уйнинг канализация қувурларига болалар памперслари каби кераксиз буюмлар хонадон эгалари томонидан ташланган. Натижада қувурларнинг ёрилиш ҳолати юзага келган.
Мурожаат эълон қилингач, санаб ўтилган барча муаммолар туман хокимлигининг ходимлари томонидан жойида бориб ўрганилган ва масала ўз ечимини топган. Жорий йилнинг августида Яшнобод тумани Шохсанам кўчаси 62-уйнинг подвалидаги канализация трубалари алмаштирилиб, бошқа камчиликлар бартараф этилган.
Шу ўринда Яшнобод туманининг кўп қаватли уйларида яшаётган хонадон эгаларидан маиший турмушнинг ўзига хос маданиятига аҳамият беришларини, қувурларга ортиқча буюмлар ташламасликларини илтимос қилиб қоламиз!