Хон атлас

27 сентябр куни Яшнобод тумани 165-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида «Хон атлас» тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда мазкур ташкилотнинг тарбияланувчилари миллий матоларимиз атлас ва адраслардан тикилган кийимлар кийиб, куй қўшиқларга рақс тушиб, шеърлар айтиб йиғилганларни хушнуд қилдилар. Шунингдек, педагог тарбиячилар миллий матолар ва либосларимиз тарихи, қадимда аёлларнинг кийиниш маданияти тўғрисида қизиқарли ахборотлар бердилар. «Хон атлас» тадбири ёшларда миллий меросимизни қадрлаш ва уни авайлаш туйғусини шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Яшнобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати