РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани “Гўзал” МФЙ га қарашли кўчаларнинг таъмирга муҳтожлиги ҳақида тарқалган хабар юзасидан қуйидаги маълумотлар келиб тушди.
“Гўзал” МФЙ га қарашли Гўзал, Сокин каби тор кўчаларнинг (жами 6 та тор кўча) таъмирланиши Яшнобод тумани ҳокимиятининг йиллик иш режасига киритилган. Октябрь ва ноябрь ойларида ёғингарчилик кўп бўлганлиги бу кўчаларда режалаштирилган йўл қурилиши ишларини олиб боришга тўсқинлик қилмоқда. Шу сабабли 2023 йилнинг баҳорида мазкур кўчалар тўлиқ таъмирланиши кутилмоқда. Режадаги кўчаларни таъмирлаш ишлари Туман ободонлаштириш бошқармалари таркибидаги “Маҳаллалар қиёфасини яхшилаш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.