Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасидан Дўстлик-2 метро бекатига олиб борувчи қисқа йўл тўсиб қўйилганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Шуни маълум қиламизки, мурожаатда қайд этилган ҳудуд «TЕХNOPARK» МЧЖ га тегишли бўлиб, ушбу объект эгаллаб турган ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқида, бино-иншоотлар эса мулк ҳуқуқида давлат рўйҳатидан ўтган.

Ўзбекистон Республикаси «Ҳусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларини кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига асосан, мулкдор ўзига қарашли мол-мулкга ўз ҳоҳишига кўра ҳамда ўз манфатларини кўзлаб эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф етади. Мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли. У ўз мол-мулкидан ҳўжалик фаолиятини ва қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиши,уни бошқа шаҳсларга эгалик қилиш ва ( ёки ) фойдаланиш учун текинга ёҳуд ҳақ эвазига бериши мумкин.