Расмий муносабат

Телеграм платформасининг «Tashkent_Land» каналида Тошкент шахрининг Яшнобод туманидаги
Мумтоз маҳалласидаги ички кўчаларнинг асфалт қилинмаётгани, бу ҳақида иккинчи марта мурожаат бўлаётгани ҳақида ҳабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ҳокимлиги шуни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 259 сонли қарорига асосан
кўрсатилган манзилдаги марказий ва ички йўлларни таъмирлаш ишлари “Обод маҳалла” дастурига киритилиб,
таъмирлаш ва асфалтлаш ишлари 2023-йилнинг 1-чораги охиригача босқичма-босқич амалга оширилади.