Расмий муносабат

2022 йилнинг 2 декабр куни кечки соат 18:00 да Менинг юртим телеканалининг «Марказий студия» кўрсатувида Яшнобод тумани «Чинор» МФЙ худадидан ўтган йўлнинг қатнов қисми ўйиб кетилгани ва хамон асфалт қилинмаётгани тўғрисида лавха эфирга узатилган эди. Ушбу ҳолат юзасидан куйидагиларни маълум қиламиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 702 сонли қарорига асосан
кўрсатилган манзилдаги марказий ва ички йўлларни таъмирлаш ишлари “Обод маҳалла” дастурига киритилиб,
таъмирлаш ва асфалтлаш ишлари 2023-йилнинг 1-чораги охиригача босқичма-босқич амалга оширилади.