Сайёр қабул ўтказилади

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Сизнинг кадастр соҳасидаги мурожаатларингизни кўриб чиқиш мақсадида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг Яшнобод тумани филиалида сайёр қабул ўтказилади.

Кадастрга оид масалаларингиз бўлса, сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари иштирокида ўтказилади.

🗓Куни: 2022 йил 29 апрел соат 10:00дан 📍Манзил: Яшнобод тумани, Алимкент (https://maps.google.com/maps?q=41.296968,69.338105&ll=41.296968,69.338105&z=16) 1-тор кўчаси, 3 уй
Қабулга ёзилиш учун – (71)296-44-80 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.