Хашар-элга ярашар!

30 апрель куни юртимизда «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Ҳашар давомида маҳаллалар, ахоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, мўътабар масканлар, болалар майдончалари тартибга келтирилади. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари янада фаол олиб борилади.

Юртимизда жадал суръатда олиб борилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида барча турар жой мавзелари, маҳаллаларда гул кўчалари, манзарали ва мевали дарахтлар экиш, оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилади.

Ҳашар давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жойларини яхшилаш ва моддий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилади.

Ҳурматли Яшнободликлар!

Хашарда фаол иштирок этиб, шаҳримиз янада гўзал бўлишида ўз хиссангизни қўшинг!