Таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг меваси

Мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратучилари бўлган ёшларнинг таълим олишига кенг имкониятлар яратилмоқда.

Бунинг яққол мисоли Яшнобод тумани, “Олмос” маҳалласида қисқа вақт ичида 1320 та ўринга мўлжалланган мактаб қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Бугун таълим даргоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар, болажонларга яхши ўқиш ва яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишни тилаб қолишди.

Мактабда ўқувчилар учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Замонавий ва шинам синф хоналари. Зарур спорт анжомлари билан жиҳозланган спортзал, тадбирлар ўтказиш зали, библиотека ва стадион шулар жумласидандир.

Ёшларимиздан фақат ягона нарса, у ҳам бўлса билим олиш ва ўз устида ишлаш талаб этилади.