Яшнобод туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режада эканлиги таъкидланди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида Яшнобод туманининг “Авиасозлар” маҳалласида юзлаб туп дарахтлар ва буталар экилди.

Умуман олганда “Яшил макон” лойиҳаси ёрдамида юртимизда яшил майдонларни айни вақтдаги 8 % дан 30 % гача кўпайтириш мумкин бўлади.