1-октябрь –Устоз ва мураббийлар куни.

Бугун яқинлашиб келаётган “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан Яшнобод туман халқ таълими бўлимининг 52-сонли Ёрдамчи мактабда байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда тумандаги етакчи ўқитувчи мураббийлар ўзларининг касб байрамларини тантанали нишонладилар. Бир гуруҳ ўқитувчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Биз Яшнобод тумани хокитимияти номидан бугунги кунда ёш авлодга таълим-тарбия беришдек олижаноб ва масъулиятли фаолиятни олиб бораётган устоз ва мураббийларнинг шарафли касбларида муваффақиятлар тилаймиз.