Режадаги ишлар амалда

Режадаги ишлар амалда
Яқинда Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Дилшод Камоловнинг саҳифасида Яшнобод тумани, Авиасозлар 1 квартал, Парвоз маҳалласи, 24 уй олд қисми асфальт қилинмагани ҳақида хабар эълон қилинди.

Мазкур домда истиқомат қилувчи Д.Камолов ўша атрофдаги барча кўп қаватли уйлар атрофи асфальт қилингани ва айнан 24 уй бундан мустасно эканлигини қайд этган. Бунга жавобан Яшнобод туманида 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш Манзилли Дастурига Парвоз махалласи Авиасозлар 1 мавзе 24-уй олди қисми ҳам киритилгани, йил охирига қадар асфальт ётқизиш режалаштирилганини қайд этамиз.
Айни пайтда Парвоз махалласи Авиасозлар 1 мавзе 24-уй олди қисмини 620 кв.м. бетон қопламаси билан таъмирлаш ишлари «Майл строй» МЧЖ томонидан бошлаб юборилгани ва жараён давом этаётганини маълум қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, бундай таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги № 249-сонли қарорига асосан амалга оширилмоқда.

✍️Яшнобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати