Расмий муносабат

Кушербаевга мурожаат телеграмм каналига йўлланган мурожаатга Яшнобод туман ҳокимияти муносабат билдиради

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Кушербаевга мурожаат телеграм каналида Яшнобод тумани Авиасозлар 3 2а уйда яшовчи фуқаро томонидан мурожаат (https://t.me/Kusherbayevga_murojaat/856) эълон қилинди.

Шу муносабат билан Яшнобод тумани ҳокими бошчилигида мурожаатда келтирилган маълумотлар ўрганилди. Ўрганишлар бўйича сизга қуйидагиларни маълум қиламиз:

1. Жорий йилнинг июль ойининг ўрталарида Авиасозлар 3 2а уйда таъмирлаш ишлари бошланган.

2. Ўтган давр мобайнида уйнинг фасад қисми 100% таъмирдан чиқарилган;

3. Ички қисмида оқлаш ва бўёқ ишлари тўлиқ тугатилган, умумий ошхонада кафель ёпиштириш, зинапоялар ва полни таъмирлаш ишлари якунига етказилган.

4. Ҳозирда сотиб олинган янги техникаларни (газ плита, идиш ювиш машинаси) ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

5. Мурожаатдаги ушбу: “на газимиз бор, на умумий ошхонамиз бор” дейилган қайдлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Сабаби таъмирлаш ишлари олиб борилтан уч ой давомида газ таъминоти тўхтатилмаган.

6. Айни пайтда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари тугатилиб, 15 кун ичида бино тўлиқ фойдаланишга топширилади.