Расмий муносабат

Таъмирланиш навбати Элбек кўчасида

16 сентябрь куни Facebook ижтимоий тармоғида Яшнобод тумани Чўлпон маҳалласи, Элбек кўчасида яшовчи фуқаролар номидан мурожаатнома эълон қилинди. Унда айтилишича, маълум бир сабабларга кўра нормал ҳолатдан чиққан Элбек кўчасини таъмирлаш орқага сурилмоқда.
Мазкур масала юзасидан Яшнобод ҳокимиятидан маълумот беришларича, Элбек кўчасини таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, бу режа август ойида амалиётга жорий этилиши ҳақида қарор қабул қилинган. Кўринадики, Facebookда айтилганидек, бу муаммо раҳбариятнинг назоратидан четда қолган эмас. Аксинча, сўз юритилган барча масалалар ҳар томонлама қамраб олиниб, айни пайтда Чўлпон маҳалласи, Элбек кўчасини таъмирлаш ишлари бошланган. Жумладан, Элбек кўчасидаги кўп қаватли уйлар олди йўлакчаларини бетон қопламаси билан таъмирлаш, спорт майдончаси қуриш, болалар майдончаси қуриш ва ирригация тизими (поток)ни ўрнатиш ишлари ҳозирда давом этмоқда.
Чўлпон маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва маҳаллалар қиёфасини яхшилаш ишлари Туман маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш таркибидаги “Маҳаллалар қиёфасини яхшилаш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан олиб борилмоқда.