Сув – минтақамиз учун барқарор тараққиётни таъминлашда муҳим омил

Тошкентда 23 ноябрь куни Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида халқаро илмий-амалий конферентсия бошланди.

Унда Марказий Осиё давлатлари сув хўжалиги ташкилотлари, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, Шарқий Эвропа, Кавказ ва Марказий Осиё сув хўжалиги ташкилотлари тармоғи, Халқаро ҳавзавий ташкилотлар тармоғи, Халқаро сув ресурслари ассоциацияси, Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссия, Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти, БМТ Тараққиёт дастури, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти каби қатор халқаро ташкилотлар ва молия институтлари вакиллари, 200 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий экспертлар, таниқли олимлар, мутахассислар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Мирзаэв, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси раиси Г.Байжанов ва бошқалар бугунги глобаллашув шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув хўжалигини самарали бошқариш, сув экотизимларини сақлаш ҳамда атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш долзарб аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Марказий Осийода сув ресурсларини самарали бошқариш ва соҳани барқарор ривожлантиришда 1992 йил 18 февраль куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида асос солинган Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур тузилма Амударё, Сирдарё ва бошқа трансчегаравий дарёлардан оқилона фойдаланиш, сув ресурсларининг интеграциялашган бошқарувини жорий этиш орқали Марказий Осийода трансчегаравий сув манбаларини бошқаришнинг ўзига хос механизми сифатида халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилган.

Ўзбекистон Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясида фаол иштирок этиб, трансчегаравий дарёлардан умумеътироф этилган халқаро меъёрлар асосида фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ минтақадаги сув ресурсларини биргаликда самарали бошқариш масаласи Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёэв 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида Марказий Осийода хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда минтақадаги умумий сув захираларидан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Президентимизнинг жорий йил Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга давлат ташрифлари чоғида бу борада қатор келишувларга эришилди. Мамлакатларимиз ўртасида сув ресурсларини бошқариш масалалари бўйича ишчи гуруҳларнинг мунтазам учрашувларини ташкил этиш юзасидан аниқ мақсадли ишлар йўлга қўйилди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоэвнинг жорий йил 15-16 сентябрь кунлари мамлакатимизга давлат ташрифи чоғида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида сув хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди.

Айни пайтда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида сув ресурсларини бошқариш масалалари бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилиб, унинг бир нечта учрашувлари ўтказилди. Қирғизистон Республикаси билан ҳам ана шундай ишчи гуруҳи тузиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Туркманистон билан 1996 йилда имзоланган битимга мувофиқ Амударёнинг сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш амалий тарзда ҳал этилмоқда. Жорий йил 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Туркманистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўртасида имзоланган сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқади.

Юртимизда жами ишлатиладиган сув миқдорининг 90 фоизи қишлоқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади. Шу боис сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, экин майдонларида тежамкор суғориш технологияларини жорий этиш, эрларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Бунинг натижасида мамлакатимизда йиллик фойдаланилаётган сув миқдори ўтган асрнинг 80-йилларидаги 64 миллиард метр кубдан ҳозирги кунга келиб ўртача 51 миллиард метр кубгача камайтирилди.

Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазият, аҳолининг яшаш шароитлари яхшиланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ минтақа аҳолисининг турмуш шароитлари ва сифатини яхшилашга йўналтирилган 2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тасдиқланди.

– Марказий Осиё халқлари сувдан фойдаланиш борасида бой маданиятга эга, – деди Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Эрлан Нисанбаэв. – Минтақадаги трансчегеравий дарёлар қадимдан халқларимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилиб келган. Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси доирасида сув ресурсларини бошқариш ва тежаш соҳасида амалга оширилаётган минтақавий ҳамкорлик халқларимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

Конферентсияда таъкидланганидек, минтақа иқтисодиётининг юксалиши кўп жиҳатдан сув хўжалигини самарали бошқариш, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш ҳамда атроф-муҳит муҳофазасини таъминловчи иқтисодий механизмларни жорий этишга боғлиқ. Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси фаолияти мамлакатлар ўртасида сувдан фойдаланишда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари юқори эканини кўрсатади.

– Мазкур тузилма сув ресурсларидан халқларимиз манфаатларини кўзлаб фойдаланишда муҳим институтга айланди, – деди Тожикистон Республикаси энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Султон Раҳимзода. – Комиссия сув хўжалигидан унумли фойдаланиш, сув тақчил ҳудудларда тежамкор усулларни жорий этиш, сув хўжалиги бошқарувида иқтисодий самарадорликни таъминлашда муҳим вазифаларни бажармоқда. Бугун мамлакатларимиз ўртасида ўзаро дўстлик ва ишонч тобора ортаётгани соҳадаги истиқболли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

– Марказий Осийодаги асосий сув захиралари трансчегаравий бўлиб, сув минтақамиз учун барқарор тараққиётни таъминловчи асосий омилдир, – деди Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Ҳамроэв. – Мамлакатларимизнинг сув захираларидан биргаликда фойдаланиш йўлидаги ҳаракатлари ўзаро ҳурмат, ишонч ва очиқликка асосланган. Давлатларимиз раҳбарларининг минтақадаги сув билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга туртки бўлган Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясини ташкил этиш ташаббуси оқилона ва узоқни кўзлаб қилинган иш бўлганини алоҳида ҳурмат ва миннатдорлик билан таъкидлаш жоиздир.

Халқаро анжуманда “Трансчегаравий сув ҳамкорлиги – Марказий Осийода озиқ-овқат, энергетик ва экологик хавфсизлик асоси”, “Сув ресурсларини интеграциялашган бошқаришни амалга ошириш иқлим ўзгаришларига мослашишнинг муҳим воситаси”, “Сув хўжалиги соҳасида сувдан фойдаланиш муаммоларини ҳал қилишда ёш мутахассисларнинг иштироки” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Конферентсия доирасида “Сув хўжалиги ва сув хўжалигидаги технологиялар – WАТEР – 2017” Марказий Осиё халқаро кўргазмаси ташкил этилди. Унда сувни тежаш технологиялари, суғориш тизимларини автоматлаштириш, метрология тизимини ривожлантириш ва сув ресурсларини ҳисобга олишнинг замонавий технологиялари, қурилма ва ускуналар, инноватсион ишланмалар намойиш этилмоқда.

Матназар Элмуродов, ЎзА

24.11.2017