ОИЛА — МУҚАДДАС ҚЎРҒОН!

Юртимизда оилалар мустаҳкамлиги, баркамол авлод тарбиясига доимий ва алоҳида эътибор қаратилаётгани замирида халқимиз келажагига дахлдор буюк мақсадлар мужассам. Бинобарин, оилани муқаддас билиб, уни асраш, келажак учун қайғуриш барчамизнинг муҳим вазифамиздир. 

Куни кеча Тошкент шаҳар ахоли репродуктив саломатлиги марказида ўтказилган маърифий тадбир ҳам оила ва соғлом авлод тарбиясига бағишланди.  никохдан утиш жараенида турган ешлар билан учрашув утказилди.  Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати Зулайхо Камалходжаева ташаббуси билан уюштирилган мазкур тадбирда асосан никоҳдан ўтиш остонасида турган ёшлар иштирок этди.

Ҳар бир инсон оилада камол топади. Инсоннинг онгини ва дунёқарашини шакллантиришга оиладаги муҳит ва ўзаро шахсий муносабатлар катта таъсир кўрсатади. Инсон такдири, унинг жамиятдаги ўрни, ҳаёти ва меҳнат фаолиятидаги эришган ютуқлари, шу билан муваффақиятсизликлари ҳам унинг оиласидаги маънавий – руҳий муҳитга боғлиқ. Бу эса ўз навбатида, жамиятнинг маънавий- руҳий ҳаётига таъсир қилади.

Тадбирда  оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётимизни, муқаддас динимиз поклигини асраш бугунги ва эртанги кунимизни, фарзандларимиз келажагини ҳал қилувчи ғоят муҳим масала экани алоҳида таъкидланди.

Эътиборлиси, ёшлар билан учрашув сўнггида тадбир ташкилотчилари никоҳ остонасида турган йигит-қизларга келгуси оилавий ҳаетда фойдаланиладиган адабий-бадиий, илмий-оммабоп китоблар совға қилишди.

 

Манба: www.yashnobodnews.uz