Ўзбекистон кубоги: “ЧИҒАТОЙ” — “ЯШНОБОД” ЎЙИНИ СОАТ 16.00 ДА БОШЛАНАДИ

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон кубоги дастлабки саралаш босқич учрашувлари бўлиб ўтади. Унда ПРО лига дебютантлари “Чиғатой”(Тошкент), “Яшнобод” (Тошкент), “Иттифоқ” (Навоий), “Иттифоқ” (Бухоро) жамоалари биринчилардан бўлиб баҳсларга киришадилар.

Мусобақанинг 1/32 финал босқичи йўлланмаси тақдирини ҳал қилувчи жуфтликлар  “Чиғатой” — “Яшнобод”, “Иттифоқ” (Навоий) — “Иттифоқ” (Бухоро) жамоалари баҳсида аниқланади.

“Чиғатой” — “Яшнобод” жамоалари учрашуви бугун, яъни 19 апрель соат 16.00 да бошланади. Ўйин пойтахтимиздаги Республика олий футбол маҳорати мактаби сунъий қопламали стадионида ўтказилиши белгиланган.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, қуръага кўра,  “Чиғатой” — “Яшнобод” жуфтлиги ғолиби Ўзбекистон кубоги 1/32 финал босқичида Бухоронинг “Ғиждувон” футболчилари билан баҳс юритади.

Манба: www.yashnobodnews.uz