ЯШНОБОД ТУМАН ҲОКИМИ САЙЛОВДА ОВОЗ БЕРДИ

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига ўтказилаётган сайловлар қизғин давом этмоқда.

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов бу тарихий сиёсий жараёнда иштирок этди. У ўз оиласи билан Яккасарой туманидаги 842-сайлов участкасига ташриф буюрди ва ўзи танлаган муносиб номзодларига овоз берди.

Ҳурматли сайловчилар! Сиз ҳам «Янги Ўзбекистон, янги сайловлар!» шиори остида ўтаётган бу йилги сайловларда фаол иштирок этинг ва Мустақил Ватанимизнинг эртаси ҳамда келажаги учун овоз беришга шошилинг!

Манба: www.yashnobodnews.uz